Президентимизнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига асосан, 488 нафар шахс афв этилди. Улар қаторида Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи 18 нафар шахс ҳам бор.
ИИВ масъуллари ҳамда вилоят ИИБ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ уларнинг хонадонларида бўлиб, оилавий шароитлар, мавжуд муаммоларни ўрганишмоқда. Жумладан, Шофиркон, Ғиждувон ва Жондор туманларида истиқомат қилувчи афв этилган фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Уларнинг оилавий шароити ва муаммолари ўрганилди, тиббий кўрикдан ўтказилди. Жараёнларда давлатимиз раҳбари томонидан берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш борасида тушунчалар берилди. Шунингдек, бугунги кунда афв этилган фуқароларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, иш билан таъминлаш, муқим даромад манбаини яратиш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
М.ҲАМРОЕВ,
капитан.
Бухоро вилояти.
