Бутун дунёда бўлгани каби, мамлакатимизда ҳам гиёҳвандлик иллатига қарши жиддий ва муросасиз кураш олиб борилмоқда. Заҳри қотил минглаб инсонларнинг ҳаётини барбод қилаётганига қарамай, гиёҳвандлик воситаларининг савдоси билан шуғулланаётганлар ҳамон топилади. Уч фарзанднинг отаси бўлган А.Ф тўрт маротаба судланиб, жазо муддатини ўтаб келган бўлса-да, қилмишидан тўғри хулоса чиқармади. Бу гал ҳам мўмай пул топишни кўзлаб, жиноят кўчасига кирди. 

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида унинг машинасидан 23 та гугурт қутисига жойланган 170 граммдан ортиқ наша гиёҳвандлик воситаси ва электрон тарози холислар иштирокида расмийлаштириб олинди. Оғуфуруш қанча афсус чекмасин, энди қонун олдида жавоб беради. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.