Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, полковник А. Тасбаэв навбатдаги шахсий қабулини ўтказди. Қабул жараёнида фуқароларнинг ўнга яқин мурожаатлари тингланди. Аксарият мурожаатлар дастлабки тергов ҳаракатлари, тиббий ёрдам, шунингдек ишга жойлашиш каби масалаларда бўлди. 

Жумладан, карманалик ИИ гуруҳ ногирони Сайёра Тошева фарзанди йўл-транспорт ҳодисаси туфайли жароҳатланганлиги сабабли оператив муолажага муҳтож эканлигини, лекин бунга моддий жиҳатдан имконияти йўқлигини айтди. Унинг муаммоси шу куннинг ўзида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази билан ҳамкорликда ҳал этилди. 

Қабул куни Сайёра опа каби яна 4 нафар фуқаронинг муаммоси ижобий ҳал этилди, 3 та масала ечими бўйича эса ҳуқуқий йўналиш берилди. Шунингдек, қабул давомида хизмат жойини кўчириш ҳамда имтиёзли кредит олиш каби бир қатор масалаларда ҳам амалий кўмак кўрсатилди. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.