Тошкент вилояти ИИББ Эксперт-криминалистика маркази томонидан мазкур ҳудуд божхона органлари ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Тадбирда ушбу соҳа вакилларининг фуқаролар содир этган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини расмийлаштириш, ашёларни процессуал тартибда қайд қилиш, экспертиза учун намуналар олиш ва уларни топшириш каби амалий кўникмаларини бойитишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўйлаймизки, бу каби машғулотлар божхона ходимларининг хизмат самарадорлигини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўз мухбиримиз.