ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари тасарруфидаги 7259-ҳарбий қисмда қўмондонликнинг масъул офисерлари томонидан ўрганиш ишларини олиб борилди. Дастлаб шахсий таркиб билан умимий саф кўриги, хизмат олди йўриқномаси ўтказилди. Унда жаҳон ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият, вазирлик раҳбарияти томонидан қўйилган талаблар, хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий амал қилган ҳолда юклатилган вазифаларни масъулият билан бажаришлари лозимлиги етказилди. Шунингдек, ҳарбий қисмнинг жанговар шайлигини янада ошириш ҳамда объэктлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўқув-услубий машғулотлар ташкил этилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.