Тарих ва келажак муштараклигини, анъаналар бардавомлигини таъминлаш ҳар қандай соҳа ривожининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бу борада ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Тўртинчи минтақавий ҳудуди 2-сон жазони ижро этиш колониясида қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
Яқинда мазкур муассасада ана шу эзгу мақсадга қаратилган, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган яна бир маърифий тадбир ўтказилди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги подполковник Зокир Обилов, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов, фахрийлар – истеъфодаги полковниклар Ғайбулла Отабоэв, Ҳамза Нарзиев ва Тошпўлат Тўхтаев иштирок этди.
Уч авлод учрашувида фахрийлар босиб ўтган умр йўллари, тўплаган бой хизмат тажрибаларидан сўзлаб беришди. Кекса авлод вакилларининг ҳаётий ҳикоялари ёш ходимларни тўлқинлантириб юборди, зиммаларидаги масъулиятли вазифаларни сидқидилдан бажаришга руҳлантирди. Уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат туйғулари жўш урди. Буни ёш ходимларнинг юз-кўзларидан англаш қийин эмасди. Тадбир сўнгида соҳа фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.
Шаҳризод Шокиров,
капитан.
