Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник М.Миралимов ва Бухоро тумани ҳокими бошчилигидаги масъул соҳавий раҳбарлар иштирокида “Мустақиллик” маҳалласида бўлиб ўтган йиғилишда маҳаллада ўтган ҳисобот йилида 14 та жиноят содир этилганлиги боис ҳудуд “қизил тоифа” сирасига кирганлиги айтиб ўтилди. Бироқ шундай бўлса-да, жорий йилнинг март ойида яна бир оғир турдаги (одам савдоси) жиноят содир этилганлиги ушбу маҳаллада “фуқаробай” тизимнинг ишламаётганидан далолат бераётгани таъкидланди. Шунингдек, муҳокамада маҳалла фуқароси томонидан содир этилган жиноятнинг сабаблари ва унинг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маҳалла мутасаддилари ҳамда профилактика инспекторининг ҳисоботлари тингланди.
Маҳаллада келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида “хонадонбай”, “оилабай” ва “фуқаробай” тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга эътибор қаратиш лозимлигини бошқарма бошлиғи алоҳида таъкидлаб ўтди. Айниқса, ишлаш ёки бошқа мақсадларда чет элга чиқиб кетган ва чет элдан қайтиб келган фуқаролар билан ишлашнинг замонавий методларини қўллаш, тааллуқли идоралар вакиллари билан узвий ҳамкорлик қилиш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.
О.УМУРОВ,
маёр
Бухоро вилояти.
