Бугун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази Бухоро вилояти бўлимида ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли мазкур ҳудудда жойлашган 7536-ҳарбий қисмда ўзининг йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар учун тест синовлари бошланди.
Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришида имтиёз берувчи тавсияномаларни қўлга киритиш учун бўлаётган ушбу синовларда улар томонидан жанговар, маънавий-маърифий, мантиқий ҳамда математика ва физика фанларига оид жами 100 тадан иборат тест саволларига ўзларининг интеллектуал салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда жавоб қайтаришмоқда.
Биз ҳам катта ҳаёт остонасида турган она Ватанимиз ҳимоячиларига улкан зафарлар тилаб қоламиз!
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
