ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7258- ҳарбий қисмда ўз йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилардан имтиёзли тавсиянома олиш учун Давлат тест маркази Бухоро вилояти бўлими томонидан тест синовлари қабул қилинди. Ушбу жараёнларда ҳар бир аскар ўзининг интеллектуал билимларини яна бир бор синовдан ўтказди.

Тест синовларини ўтказишда ҳаққонийлик ва шаффофликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг учун эса катта аудитория 28 та камера билан жиҳозланган ва жараённи бевосита кузатиб боориш учун 4 нафар назорат гуруҳи аъзолари ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, тест синовларидан юқори балл тўплаган муддатли ҳарбий хизматчилар имтиёзли тавсияномаларни қўлга киритиб, оилй таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча балл тўплаш имкониятига эга бўлишди.

А.Элов,

             подполковник.        

Бухоро вилояти.