ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталъони аскарлари дам олиш кунини мазмунли ўтказишди. Ҳарбий хизматчилар мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами муносабати билан очилган «Янги Ўзбекистон» боғига саёҳат қилишди. Саёҳат давомида боғ ҳудудида барпо этилган давлатимизнинг ўтмиши ва келажагини ўзида акс эттирган санъат асарлари аскарларда катта таассурот қолдирди. Улар бундан юксак маънавий озиқа олишди. Қисқаси боғдаги ҳар бир детал, санъат асарлари ҳарбийларнинг ватанпарварлик руҳини янада жўш урдирди.