Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимлари томонидан Шароф Рашидов туманидаги ҳарбий қисмда аскар ва офисерларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган мулоқот ташкил қилинди. Тадбирда мамлакатимизда кечаётган сиёсий жараёнлар ҳамда сўнгги ойларда ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
