Қушларнинг чуғури дараги тонгнинг,

Қадрига етинг – тинч ўтган ҳар оннинг,

Эл-юрт хизматида юрган инсоннинг,

Аслида бу байрам ҳаммамизники.

 

Муаллим мактабда дарс берар ёниб,

Унга келажакни бердик ишониб.

Шогирд ютуғидан кетар қувониб,

Аслида бу байрам ҳаммамизники.

 

Беморга энг яхши даво қайда бор?

Ундан ширин сўзни аяманг, зинҳор.

Балки табибдирсиз, балки шифокор,

Аслида бу байрам ҳаммамизники.

 

Сарҳадларда ҳушёр турар ҳарбийлар,

Ватан муқаддасдир, билар ҳарбийлар,

Қутласак, такрорлаб айтади улар:

«Аслида бу байрам ҳаммамизники».

 

Патрул-пост хизмати ходимлари ҳам,

Туну кун хизматда, биз-чи хотиржам,

Бирингиз акамсиз, бирингиз укам,

Аслида бу байрам ҳаммамизники.

 

Осмон юлдузлари билан чиройли,

Кеча кундузлари билан чиройли,

Барчани бирма-бир табрикланг, майли,

Аслида бу байрам ҳаммамизники.

 

Шерзод АБДУСАМАДОВ,

ўз мухбиримиз.