Мамлакатимизда ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув курслари ва улардан якуний синов имтиҳонларини қабул қилиш жараёнлари очиқ, шаффоф ва қатъий назорат остида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратиляпти. 

Бу борада қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тегишли назорат органлари томонидан тезкор-профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

ИИВ Шахсий хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг Хоразм вилояти бўйича бўлими ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Хонқа туманида яшовчи Бобур Жовлиэв (иштирокчиларнинг исми-шарифи ўзгартирилган) ҳамшаҳарлари Жасур Илҳомов ва унинг икки нафар танишини ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда ёрдам бериши эвазига 400 Ақш долларини фирибгарлик йўли билан олаётган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Худойберган ЖАББОРОВ,

 “Постда” мухбири.