ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7257-сонли ҳарбий қисмда “ОИЦ - аср вабоси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Оицга қарши курашиш маркази олий тоифали шифокори Х.Шаимов иштирок этиб, орттирилган иммун танқислиги синдроми касаллиги, унинг келиб чиқиши, юқиш омиллари, ривожланиши ҳамда оилавий, руҳий, маънавий, ахлоқий оқибатлари ҳақида батафсил сўз юритди. Шу билан бирга, аср вабоси аталмиш ушбу хасталикка қарши жаҳонда ва мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди.
Ғофур ТЎРАЕВ,
подполковник.
