Бухоро вилояти ИИБ ташаббуси билан 8-март –Халқаро хотин-қизлар куни байрами тадбири тантанали равишда отказилди. Вилоят Иибнинг соҳавий хизматлар раҳбарлари, тизимда фаолият олиб бораётган ва фахрий хотин-қизлар иштирокида болиб отган тадбир аввалида созга чиққан бошқарма бошлиги, полковник М.Миралимов жамоат хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлашни ўзининг бурчи деб билиб, ички ишлар органлари сафида фидокорона хизмат қилиб келаётган барча хотин-қизлар ва фахрий аёлларни сана муносабати билан самимий муборакбод этди.

Шунингдек, тантанали тадбирда Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Бобожоновнинг тизим хотин-қизларига ёллаган байрам табриги ҳамда вилоят Ииода хизмат қилаётган аёл ходималарни мукофотлаш тогрисидаги буйруги оқиб эшиттирилди.

Унга кора, ички ишлар органларидаги коп йиллик самарали меҳнати, соглом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол гояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшганлиги учун 2 нафар ходимага “Аъло хизматлари учун”, 2 нафарига ИИ даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” ҳамда яна 2 нафарига ИИИ даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари,1 нафарига Ички ишлар вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” ва 2 нафарига вазирнинг “Эсдалик қўл соати” тантанали равишда топширилди. Яна 2 нафар ходима вилоят ИИБ бошлиғининг “Эсдалик қўл соати” ҳамда 2 нафари қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди.

Ф.УСМОНОВ,

капитан.

Бухоро вилояти.