Оилавий зўравонликнинг олдини олиш, жабр кўрганларга амалий ёрдам бериш ва низоли оилаларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида Чироқчи туманида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабул жараёнида доимий равишда низолашиб келаётган 17 та оиланинг муаммолари ўрганилди. Натижада 4 та оила яраштирилди, 3 нафар аёлга ҳимоя ордери берилди, 2 нафарининг алимент билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди.
Бу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.
Ҳидоят ТЎРАЕВА,
подполковник.
