ИИВ Бухоро академик лицейида “Наврўз” байрамига бағишланган “Балли, йигитлар” спорт мусобақаси бўлиб ўтди Мусобақада 1-курсларнинг “Алпомиш” ва 2- курсларнинг “Баҳодирлар” жамоаси ўзаро куч синашди. Жамоалар асосан 4 та миллий спорт ўйинлари – 16 кг тошни бир қўлда кўтариш, камондан ўқ ўтиш, миллий кураш ва арқон тортиш турлари билан белашишди. Мусобақа якунига кўра 3:1 ҳисобида “Алпомиш” жамоаси ғолиб бўлди ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Камол ЛАТИПОВ,
ИИВ Бухоро академик лицейнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси.
