Жиззах шаҳрида вилоят ИИБ ЖХХ Жцбга қарашли муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитасия қилиш маркази ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлашга мўлжалланган махсус қабулхонага жойлаштирилган шахслар иштирокида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Тадбир доирасида ҳокимлик, ички ишлар органлари, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъуллари томонидан тадбир қатнашчиларининг муаммолари ўрганилиб, уларга моддий, ҳуқуқий, психологик кўмак олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, айни мақсадда ажратиладиган кредитлар ҳақида маълумотлар берилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“ПОСТДА” мухбири.
Жиззах вилояти.
