#Тезкор
Жорий йилнинг 5 апрел куни соат 22:52 да Гулистон шаҳарлараро «Қўриқлаш» бўлимига АТБ «Агробанк» банкоматидан ташвиш хабари келиб тушган. Тезкор гуруҳ воқеа жойига етиб борганда, номаълум шахс банкомат эшигини очишга уринаётгани аниқланган. У ходимлар томонидан ушланиб, Мирзаобод тумани Иибга топширилган.
Дастлабки суриштирув натижасида, ҳуқуқбузар аввал Жиноят кодексининг 169-моддаси билан судланган, шу йилнинг март ойида жазо муддатини ўтаб келган Н. эканлиги маълум бўлган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
«Постда» мухбири.
Сирдарё вилояти.
