Миржалол Мадаминов ИИВ Академиясини тамомлагач, Андижон шаҳар ИИОФМБ Эксперт-криминалистика бўлимида эксперт-кри­миналист лавозимида хизмат қила бошлади. Тажрибали устозлар – бўлим бошлиғи, подполковник Тоҳиржон Аҳ­маджонов, катта эксперт-­кри­миналист, маёр Бахти­ёржон Каттаев раҳбарлигида ўз ишининг устасига 

айланди. 

Ҳозирги кунда вилоят ИИБ ЭКМ катта эксперт-криминалисти, капитан М. Мадаминов дактилоскопик, трасологик, баллистик, ҳуснихат экспертизалари, ҳужжатларнинг техник экспертизаси ва совуқ қу­роллар экспертизасини ўтказиш ҳуқуқига эга.

– Эксперт-криминалист фаолияти муайян хусусиятларга эга бўлишни талаб қилади, – дейди капитан М.Мадаминов. — Криминалист, албатта, қизиқув­чан, изланувчан, юксак интеллектли, билимли ва шу билан бирга, ўзига 

ишонган бўлиши керак. 

У яхши хотирага эга бўлиши, таҳлил қилишни билиши ва текширилаётган обектга узоқ вақт диққатини жамлай олиши лозим.

Бироқ аксарият ҳолларда, фақат дастлабки таҳлиллар ҳо­диса жойида амалга оширилади, далилларни тўлиқ ва синчиклаб текшириш ишлари эса лабораторияда олиб борилади.

Криминалистика фани доимий равишда ривожланиб, тергов олиб боришга ёрдам берадиган энг янги усуллар ва технологиялар билан бо­йитилмоқда. Ушбу усул­лардан бири ДНК текшируви бўлиб, у қолдирилган органик излар, масалан, соч, тер ёки сўлак ёрдамида инсоннинг шахсини аниқлаш имконини беради.

Бугунги кунда капитан Миржалол Мадаминов ўз тажрибаси ва билимларини ёш ходимлар билан ўртоқлашишда давом этмоқда.

Борис КЛЕЙМАН,

ўз мухбиримиз.

Андижон вилояти.

Суратда: (ўртада) капитан Миржалол Мадаминов ёш ходимлар – лейтенантлар Мироншоҳ Жамолдинов ва Рўзимуҳаммад Одилов билан.