Қорақалпоғистон Республикаси Иивда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда вазирлик бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этишди.
Дастлаб сўзга чиққан Ички ишлар вазири, полковник А.Темирханов республикада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари ИИВ биносида жойлашган “102” автоматлаштирилган тизим фаолияти билан ҳам яқиндан таништирилди.
Қизиқарли ва мазмунли тарзда ўтган матбуот анжумани якунида эса, оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутахассислардан етарлича жавоб олишди.
Азамат Пирниязов,
“Постда” мухбири.
