Куни кеча Тошкент тумани Иибда мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда шахсий таркиб билан биргаликда, фахрийлар ҳам иштирок этишди.
Йиғилишда туман ИИБ бошлиғи, полковник Д. Мирзамамедов ҳамда фахрийлар кенгаши раиси А. Исамуҳамедовлар сўзга чиқиб, юртимизнинг истиқлолни қўлга киритиши, бу борада қилинган саъй-ҳаракатлар ҳамда мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ижобий ишлар тўғрисида таъкидлади.
Шунингдек, байрам муносабати билан ёш ходимларни она Ватанга меҳр-муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда жонбозлик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ фахрийлар тақдирланди.
Шундан сўнг сўзга чиққан мукофотланганлар ҳам билдирилган ишонч учун вазирлик ва вилоят ИИББ раҳбариятига миннатдорлик билдириб, ўзларининг самимий тилакларини изҳор этишди.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
