Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззах вилояти ИИБ вакиллари соҳа фахрийлари, шунингдек хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари ҳолидан хабар олдилар. Чунончи, истеъфодаги подполковник Алишер Ўролов ҳамда истеъфодаги старшина Марат Иномовларга байрам совғалари топширилди. Шу билан бирга, фахрийлар вилоят ИИБ тиббиёт бўлими шифокорлари томонидан тиббий текширувдан ўтказилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
