Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари ташкил топганининг 29 йиллиги жойлардаги ҳарбий қисмларда юқори сафияда нишонланди.
Хусусан, қўшин қўмондонлиги ва 7251-сонли ҳарбий қисмда шу муносабат билан катта байрам дастури ташкил этилди.
Дастурда бир катор меҳмонлар, ҳарбий қисмда узоқ йиллар хизмат қилган фахрийлар ҳам иштирок этди.
Тадбирни қўшин қўмондони, полковник Шокиржон Худайназаров табрик сўзи билан очиб, барчани табриклади. Ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир қатор ҳарбий хизматчилар рағбатлантирилди. Ота-оналарга ташаккурномалар топширилди.
Шунингдек, шу куни тизимда кўп йиллардан буён хизмат қилиб келган, ёш ҳарбий хизматчиларга устозлик қилган катта сержант Фарҳод Шарипов ҳурмат-эҳтиром билан нафакага кузатилди.
Азамат Курбанбаев.