Яқинда Учтепа тумани 295-сон мактабда Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, жиноят қидирув хизмати, туман прокуратураси, диний олимлар ва маҳалла аҳолиси учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда долзарб масала – уюшмаган ёшлар орасидаги жиноятчилик мавзуси муҳокама қилинди. Аҳоли вакилларидан бири 27 ёшли Достон А. жамоат жойларида мобил телефонлар ўғирлиги билан шуғулланган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари томонидан содир этилган жиноятга ҳуқуқий баҳо берилди, дин олими эса мазкур жиноятни маънавий томони ҳақида суҳбат қилди.
Бу каби тадбирлардан маълум натижалар кузатилмоқда, зеро жамоатчилик томонидан берилаётган баҳо содир этилган жиноят учун энг асосий жазолардан бирига айланмоқда.
