Жиззах шаҳрида ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти учинчи минтақавий ҳудуд тасарруфидаги муассасалар, яъни Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги манзил колониялари ҳамда тергов ҳибсхоналари ходимлари иштирокида ҳарбий кўпкураш ва стол тенниси мусобақалари ўтказилди. Соҳа вакиллари 100 метр ва 3000 метрга югуриш, тўсинда тортилиш, жанговар қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича имкониятларини намойиш қилдилар.
Ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини оширишга қаратилган беллашувларда 7 ва 8-тергов ҳибсхоналари ходимлари энг юқори натижаларга эришдилар. Ҳар бир тур бўйича биринчиликни эгаллаганлар мусобақанинг кейинги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
