Билиб-билмай ўзи англамаган ҳолда, жиноят содир этиб, берк кўчага кириб қолган ва ўзининг содир этган қилмиши сабабли панжара билан қопланган «тарбия муассасаси»га келиб қолган шахслар ҳам йўқ эмас. Аксарият маҳкумлар ўз қилмишидан пушаймонлигини, қайта жиноят содир этмаслигини ва бу йўлдан бошқа юрмаслигини таъкидлайди. Лекин улар орасида турли сабабларга кўра, ҳар хил турдаги жиноятларни содир этган ва бу йўлдан қайтмасдан, такроран бир неча маротаба жиноят содир этиб, қилмишига яраша жавобгарликка тортилганлари ҳам бор.
Ўз қилмишининг қонунга хилофлигини англаб етиб, тузалиш йўлига кирган шахсларга оиласи бағрига қайтиш имконини бериш юртимизда олиб борилаётган бағрикенглик ва кечиримлилик сиёсатининг ёрқин намунаси саналади. Хусусан, Президентимизнинг 2024-йил 8-апрелдаги «Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонига биноан, 426 нафар шахснинг афв этилгани фикримиз тасдиғидир.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ҳаётда ўзи билиб-билмаган ҳолда жиноят кўчасига кириб қолган шахсларни тўғри йўлга бошлаш, уларни жамиятга қайтариш, кечиримли бўлиш ва озодликка чиққан шахсларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, қайта жиноят содир этишининг олдини олиш чоралари кўриляпти. Бу борадаги ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида уларни янгича ғоялар ва ёндашувлар асосида ташкил этиш муҳимдир.
Фарангиз
ҲАМРАЕВА,
ИИВ Академияси битирувчиси.
