Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати жисмоний ва жан­говар тайёргарлик бўлими бошлиғи, капитан Шоҳрух Носиров устозлар ўгитига таянган жонсарак ходимлардан бири саналади.

– Ички ишлар органларида хиз­мат қилишни болалигимдан орзу қилганман, – дейди лавҳамиз қаҳрамони. – Амаким истеъфодаги подполковник Алматжон Ҳомидов кўп йиллар ички ишлар органларида фаолият юритган. Ҳозирда Олти­ариқ тумани ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси ва Фахрийлар кенгашининг раиси бўлиб ишлайди. Амакимга ҳавас қилиб, унинг маслаҳат ва тавсиялари билан шу соҳани танладим. Шукрки, бугун сира кам бўлаётганим йўқ.

Истиқлол тенгдоши бўлган Шоҳрух Носиров юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлардан 

унумли фойдаланиб, билим олиш­га қунт билан ёндашди. Шу билан бирга, спортга меҳр қўйиб, кикбокс ва бокс турлари билан мунтазам шуғулланиб келди. 

– Спорт билан шуғулла­ниш учун кенг имкониятлар 

эшиги очилганлиги сабабли мен ҳам дастлаб ўзим туғи­либ ўсган Олтиариқ туманидаги бокс спорт клубига қатнай бошлаганман, – дейди у. – Мактабнинг 9-синфини тамомлагач, Қўқон автотранспорт касб-ҳунар коллежига ўқишга кирдим ва спорт билан шуғулланишни Қўқонда давом эттирдим. Ўсмирлик йиллари кўплаб вилоят ва республика миқ­ёсидаги мусо­бақаларда қат­нашиб, совриндор бўлганман. Олтиариқ тумани Иибдаги Ватанпарварлик бурчагида медал ва кубокларим, фотосуратларим сақланиб туради. Ҳозир ҳам спорт билан шуғулланишни бир зум тўхтатганим йўқ. 

Фарғона давлат университетини тамомлаган лавҳа­миз қаҳрамонининг болаликдаги орзуси амалга ошиб, 2017-йилда эгнига форма кийди. Дастлаб, Қўштепа ва Олтиариқ тумани Иибда кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспектори бўлиб ишлади. Ундаги билим, тиришқоқлик ва касбга садоқат раҳбарият эътиборидан четда қолмади. 2021-йилда вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлимига катта инспектор лавозимига таклиф этишди. Кейинчалик бир муддат Сўх туманида тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди командири­нинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари сифатида фаолият олиб борди.

Капитан Шоҳрух Носиров ўзининг ютуқ ва муваффақиятларида, аввало, ота-онаси Ўткиржон Носиров ва Шаҳзодахон Носироваларнинг, шу­нингдек, янги иш бошла­ганда қаноти остига олган устозлари – подполковник 

Аббос Муродуллаев, Боқижон Пирназаров, Муроджон Қундузовларнинг ҳиссаси катта эканлигини жуда кўп таъкидлайди.

Фидойи ўғлон турмуш ўртоғи билан ҳамжиҳатликда 3 нафар фарзандни камолга етказмоқда. Иккала ўғли ҳам ҳозирданоқ спортга меҳр қўйган. Келажакда улар ҳам Ватанимизни муносиб ҳимоя қиладиган, эл корига ярайдиган инсон бўлиб камолга етишини ният қилмоқда.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.