Янгиэр шаҳри, Наврўзобод маҳалласида яшовчи фуқаро М. Ширин шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркор Н. нинг ишончига кириб, гўёки, тикилган либосларни шартнома асосида Сирдарё вилоят Маданият бошқармасига топширишликка келишиб олиб кетади. Шу тариқа фуқаро Н. га ажратилган 155 миллион сўм маблағни қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборади. 

Мазкур ҳолат фош этилиб, айбдорга жазо белгилангач, содир этилган фирибгарлик жинояти Ширин шаҳрининг Амир Темур маҳалласи аҳоли иштирокида муҳокама этилди. 

Муҳокамада вилоят учинчи сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи, полковник Шуҳрат Бўронов иштирок этди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

“Постда” мухбири. 

Сирдарё вилояти.