Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Акмал Муратов шахсий қабул ўтказди. Мазкур жараёнда қонунбузарга нисбатан чора кўриш, фирибгардан маблағни ундириш, турар жойни таъмирлаш, йўл белгилари ўрнатиш, саломатликни тиклаш каби 30 дан ортиқ мурожаатлар баён қилинди. Ўз навбатида ушбу масала ва муаммоларни ҳал қилиш юзасидан масъулларга топшириқ ва вазифалар берилди.
Алижон Абдусатторов,
ўз мухбиримиз.
