– Ишончим комилки, бизни ёрқин келажак кутмоқда, чунки бунинг учун барча шароитлар яратилган. Аммо ушбу келажак ҳар биримизга, яхлит халқ бўлиб ҳаракат қилишимизга боғлиқ, – дейди сафдор Ўктам Ҳамроев. – Мен Ватаним Ўзбекистон эканлигидан фахрланаман. Собитқадамлик билан олға бораётган она юртим муваффақиятларидан севинаман. Биз, ҳарбий хизматчилар зиммасига катта масъулият юкланган. Мустақиллик йилларида давлатимиз эришган ютуқларни ёш авлод асраб-авайлаши, янада кўпайтириши зарур. Ҳар биримиз, истиқлол тенгдошлари Янги Ўзбекистон тараққиёти ва гуллаб-яшнашига салмоқли ҳисса қўшамиз.
– Мен учун мустақиллик, энг аввало, ўз юрти, халқи, маданияти, илм-фан ва адабий ютуқлари билан фахрланиш, ифтихор туйғусидир. Одамлар ҳеч бўлмаганда бир марта бизнинг юртимизга келишга интилаётганидан хурсандман, – дейди сафдор Жавоҳир Ниёзалиев. – Мен учун давлатни профессионал кадрлар – мамлакат манфаатлари учун хизмат қиладиган инсонларнинг бошқариши жуда муҳим. Токи Ўзбекистон ёшлари ўз тараққиёт йўлини танлаш ҳуқуқига эга бўлсин.
– Мустақил юрт билан бирга туғилганлигим зиммамга муайян масъулият юклайди, – дейди кичик сержант Ортиқжон Имомов. – Мен болалигимдан суверен давлатимиз равнақига ҳисса қўшиш учун ҳарбий хизматчи бўлишни орзу қилардим. Биз, мустақиллик тенгдошлари, эл-юрт билан бирга улғайдик, камолот ва касбий шаклланиш йўлида дадил қадам ташламоқдамиз.
Шуҳратилло Азимов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, шартнома асосида хизматни давом эттиришга қатъий қарор қилди. Кичик сержант
Ш. Азимов жанговар ва хизмат тайёргарлиги аълочиси, ёшларнинг жонкуяр мураббийи.
– Мамлакатда учинчи Уйғониш даври пойдевори қўйилиб, Янги Ўзбекистон қурилиши давом этмоқда. Халқимиз юксак марралар сари дадил қадам ташламоқда. Сўнгги йилларда юртимизнинг турли ҳудудларида қад ростлаган йирик иншоотлар Ўзбекистоннинг орзу-интилишлари нақадар буюк, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти нақадар юксак эканидан далолат беради, – дейди кичик сержант Шухратилло Азимов.
– Мустақиллик тенгдоши эканимдан, эгнимга осойишталик посбони либосини кийганимдан фахрланаман, – дейди кичик сержант Нодирбек Ҳасанов. – Келгусида соҳа ривожи учун ўз ҳиссамни қўшиб, халқимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида янада шижоат билан хизмат қилишга ваъда бераман.
Борис Клейман.
