Фарғона вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 8 ноябридан 12 ноябр кунига қадар вилоятдаги олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида “Биз кибержиноятчиликка қаршимиз!” шиори остида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

ИИВ Фарғона академик лицейида бўлиб ўтган шундай тадбирда бўлим ходимлари томонидан кибержиноятларнинг тури ва уларни содир этилишига йўл қўйиб келаётган сабаб ва шарт-шароитлар ҳақида атрофлича тушунча берилди.

Фарғона Давлат университети ўқитувчи ва талабалари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида эса “Кибержиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш” мавзусида маъруза қилиниб, ёшлар огоҳликка чақирилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.