Вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Ш. Алиев жойларга чиқиб, маҳаллабай тизим асосида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини ўрганиб, аҳоли мурожаатлари бўйича маҳаллаларда хизмат қилаётган масъуллар билан фикр алмашиб, тавсия ва топшириқлар бериб келяпти. Қолаверса, аниқланган муаммо ва масалаларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Шу мақсадда бошқарма бошлиғи бир қатор масъул раҳбарлар билан биргаликда Ромитан тумани 3-секторига қарашли Боғча маҳалласига боришди. Улар маҳалла аҳолисига қулайлик яратиш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш, аҳолининг асосий турдаги маҳсулотларга бўлган эҳтиёжи ва талабларини инобатга олган ҳолда, ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат савдо ярмаркасини бориб кўриб, фуқароларнинг кайфияти ва фикр мулоҳазалари билан қизиқишди.
Бундан ташқари, маҳаллага хизмат кўрсатувчи 169-сонли ички ишлар органлари таянч пункти ҳолати кўздан кечирилди. Профилактика инспекторига яратиб берилган хизмат шароитлари ва юритувидаги ҳужжатлари ўрганилди. Маҳалла раиси ва профилактика инспекторининг ҳудудда жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, уларга қатор кўрсатма ва топшириқлар бериб, ижросини ўз назоратига олди. Яна учинчи секторга қарашли маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ўз тавсияларини ҳам берди.
Бу каби ўрганиш ишлари тасдиқланган график асосида ҳар куни барча туман (шаҳар)ларда босқичма-босқич давом эттирилмоқда.
Ш. ЖАЛОЛОВ,
подполковник.
М. АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
