Орамизда яшаш хонадонидаги мўъжазгина боғига мевали дарахтдан тортиб, полиз экинларигача қадаганлар кўп. Барибир ўз қўли билан парваришлаган ниҳолларнинг мевасидан тотинганда, полизи оралаб сабзавотларни узганда ҳар қандай инсоннинг кўнгли ёришиб кетади. Аммо кўнглини ва кўзини гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш ортидан мўмай даромад топиш истаги эгаллаб ҳам йўқ эмас-да.
Вилоят ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Каттақўрғон шаҳрида гиёҳвандлик ўсимликларни етиштириб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар беради.
Қайд этилишича, Каттақўрғон шаҳрида яшовчи Б.М. яшаш хонадонида 150 туп “кўкнори” ва 1 туп “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,
“Постда” мухбири.
Самарқанд вилояти.
