Боланинг табиати, хулқ-атвори оиладаги муҳитга боғлиқ, дейишади. Аммо ота-оналарининг назоратисиз қолган ўсмирлар нобоп кимсаларга эргашиб кетиши ҳам мумкин. Навбаҳор туманилик 2000-йилда туғилган М.Н маҳалласидаги 3 нафар болани жиноятга бошлади. У ўз маҳалладошининг чорва молига кўз олайтирди. Пайт пойлаб, фуқаронинг ҳовлисидан ташқаридаги томорқасида турган бозор нархи 6 млн. сўмлик бир бош қорамолини ҳалиги болалар кўмагида ўғирлаб, кўздан ғойиб бўлишди. 

Моли сирли равишда йўқолиб қолганини пайқаган фуқаро дарҳол туман Иибга мурожаат қилди. Ходимлар “Аждар” лақабли хизмат ити ёрдамида мол ўғриларини топишди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.