Бугун ҳар бир соҳада ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг хизмат шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча Навоий вилояти Иибнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож 25 нафар ходимининг фарзандларига янги ўқув йили бошланаётгани, қолаверса Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан мактаб формалари ва ўқув қуролларидан иборат жамланмалар ҳадя этилди. Болалар орасида хизмат вақтида вафот этган 11 нафар ходимнинг фарзандлари ҳам бор эди. Тадбирга ташриф буюрган ота-оналар бошқарма маъмуриятига чуқур миннатдорлик билдирдилар. Унда сўзга чиққанлар болаларнинг ўқишларида муваффақиятлар тилашди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
