Сирдарё вилояти ИИБ ташаббуси билан эллик нафарга яқин фахрийнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди. Фахрийлар қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг диқатга сазовор жойлари, меъморий обидаларини зиёрат қилишди. Ҳудудла амалга оширилган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
