Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, вилоят учинчи сектор раҳбари томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди, дея хабар қилади вилоят ИИБ Ахборот хизмати.
Ўтказилаётган ҳар бир учрашувда фуқаролар ҳаётида учрайдиган муаммоларга барҳам бериш, уларни қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал қилиш, шунингдек, халқни рози қилишдек эзгу ишларни амалга оширишга бош мақсад сифатида қаралмоқда.
Қайд этилишича, бу галги қабулда ҳам фирибгарлик, ўғрилик жиноятларини қурбонига айланган, ишга кириш истагида бўлган, шунингдек, оилавий жанжалдан азият чекаётган йигирмага яқин фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилди.
Бошқарма бошлиғи ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилган ҳолда, қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва уларнинг ижросини ўз назоратига олди.
Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,
«Постда» мухбири.
Самарқанд вилояти.
