Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах шаҳрининг “Заргарлик” маҳалласи ҳудудида К. Қ. бошқарувидаги “Нексия”ни тўхтатиб, текширдилар. Автоуловдан 10 та қадоққа жойланган 240 дона кучли таъсир қилувчи “Бензонал” психотроп воситаси топилди. «Суғдиёна» маҳалласида яшовчи К. Қ. психотроп моддани сотиш мақсадида ўзи билан олиб юрганлигини билдирган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
