Жиззах шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги маҳаллада яшовчи Ю.А. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, фирибгардан азият чекканлигини билдирган. Маълум бўлишича, 2021-йилнинг октабр ойида Жиззах шаҳрининг Ҳамид Олимжон номидаги маҳаллада истиқомат қилувчи Т.С. аризачини республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилиб, ундан 2 миллион сўм олган. Лекин Ю.А.нинг шифохонада ишлаш орзуси ушалмаган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган суриштирувлар давомида айбланувчи Бахмал тумани “Қирққишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Ж.ни ҳам чув туширгани аниқланди. У 2022 йилнинг ноябръ ойида Жиззах шаҳридан турар-жой олиш учун субсидия ажратилишида ёрдам кўрсатишга сўз бериб, М.Ж.нинг 10 миллион сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур жиноятлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
