Бухоро вилояти Иибда навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Анжуман шу йилнинг 9 ойи давомида вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида олиб борилган профилактик тадбирлар ва уларнинг натижадорлиги, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишларга бағишланди.
Матбуот анжуманини Ахборот хизмати бошлиғи, подполковник Ш.Жалолов очиб беруб, иштирокчиларни кун тартиби билан таништирди. Шундан сўнг вилоят ИИБ бошлиғи, полковник М.Миралимов тизимда амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар, соҳани “Халқ манфаатларига хизмат қиладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди. Бундан ташқари, аҳоли муаммоларини ҳал этишда “фуқаробай” ишлаш орқали ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикасини таъминлаш ҳамда “Хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Матбуот анжумани сўнгида соҳага тааллуқли ОАВ вакилларини қизиқтирган барча саволларга бошқарма бошлиғи ва тегишли соҳавий хизмат масъуллари томонидан батафсил жавоблар берилди.
М.АҲАДОВ,
ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.
