Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлимлари биноларида ҳашар ўтказилди. Бинолар атрофи, ҳовли ва ариқлар тозаланди, суғорилди, дарахтларга шакл берилиб, оқланди, янги гул кўчатлари экилди. Бошқарма ҳовлиси янада обод ва файзли масканга айлантирилди.
Ҳашар ходимлар ўртасидаги ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилди.
“Ободлик остонадан бошланади”, дейди халқимиз. Зеро, бу каби ободонлаштириш ишлари остонамизни, жонажон Ватанимизни покиза тутишда, она табиатимизни асраб-авайлашда беқиёс аҳамиятга эгадир.
Абдувосит СИДИҚОВ,
Ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
