5 март куни Белгияда нишонланадиган Оналар куни йилнинг энг муҳим байрамларидан биридир. Бу кун 1832 йилдан бошлаб Белгияда миллий анъанавий байрам тусини олган. Ушбу кунда кўп инсонлар ўзларининг иш ўринларида бўлмасдан балки оила даврасида бўлиб, оналарига хақиқий байрам тухфасини ҳозирлайдилар. Белгиянинг айрим шаҳарларида Оналар кунига бағишлаб модалар кўргазмаси ташкил этилади. Унда модел сифатида оналар иштирок этишади ва янги кийимларни, аксесуарларни ва тақинчоқларни намойиш этади.
Мадина Қаҳҳорова тайёрлади.
