Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Сарбозор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хусусий тадбиркор У.Т. ички ишлар органларига ариза ёзиб, Жиззах шаҳри Дўстлик маҳалласида яшовчи Р.Қ. унинг банк пластик картасидан электрон дастур орқали 1 миллиард 98 миллион сўмини ечиб олганлигини билдирган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
