Жиззах вилояти Зафаробод тумани ички ишлар бўлимида ходимлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур жараёнда кузатилган айрим камчиликлар тилга олиниб, қонунни бузиш оқибатлари тушунтирилиб, соҳа вакилларининг оила аъзоларидан фарзандларини ўз бурчини ҳалол бажаришга ундаш, уларни қўллаб-қувватлаш сўралди. Илғор ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
