Наврўз нафақат қўҳна шарқ удумларига кўра янги йилнинг бошланиши, балки бурж тақвимига кўра ҳамал ойининг бошланиши ҳамдир. 

Аждодларимиз томонидан асрлар давомида осмон жисмларини кузатиш орқали шакллантирилган бурж тақвими ахборот асрида ҳам амал қилаётгани унинг нақадар мукаммал эканидан далолат. Ўзбекистон Миллий энсиклопедиясида келтирилган маълумотларга қараганда, БУРЖ — арабча сўз бўлиб, юлдуз тақвими, календар деган маънони англатади. У ўрта аср уйғониш даврида (ХИ асрда) шарқ фалакиёцҳунослари томонидан ишлаб чиқилган. Бурж қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракати доирасидаги ўн икки юлдуз туркумининг номларини англатади. Бу сўз зодиак юлдузи туркумлари Далв, Ҳут. Ҳамал, Савр, Жавзо, Саратон, Асад, Сунбула, Мезон, Ақраб, Қавс, Жадй ларга нисбатан қўлланилади (жадвалга қаранг). 

Буржлар қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракат йўли (эклиптика) бўйлаб жойлашган. Ҳар бирида Қуёш тегишлича бир ойча бўлади. Бурж юлдуз туркумларидан Қуёш системасининг деярли барча сайёралари ва Ойнинг ҳам кўринма ҳаракат йўллари ўтади. Юнонистонда бурж туркумларини алоҳида ажратиб, уларни махсус белгилар билан ифодалашган. Шунга кўра, осмон гумбазида баҳорги (Ҳамал) ва кузги (Мезон) тенгкунлик, ёзги (Саратон) ва қишки (Жадй) Қуёш туриш нуқталари ҳам ўша белгилар билан белгиланади. Қуйида бурж жадвали билан танишинг:

Арабча Форсча Ўзбекча айтилиши

1. Ҳамал Барре Қўй 22 март—20 апр.

2. Савр Гов Сигир 21 апр. —20 май.

3. Жавзо Дупайкар Эгизак 21 май—21 июн

4. Саратон Харченг Қисқичбақа 22 июн—22 июл

5. Асад Шер Арслон 23 июл—22 авг.

6. Сунбула Хоша Бошоқ 23 авг—23 сент.

7. Мезон Тарозу Тарозу 24 сент.—22 окт.

8. Ақраб Гаждум Чаён 23 окт.—22 нояб.

9. Қавс Камон Ёй 23 нояб.—21 дек.

10. Жадй Бузғола Тоғ така 22 дек.- 19 янв.

11. Далв Дўл Қовға 20 янв.-18 фев.

12. Ҳут Моҳий Балиқ 19 фев—21 март

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

Сирдарё вилояти.