Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-маёр Азизбек Икрамов томонидан Бувайда туманида ўтказилган сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг ҳар бир мурожаати синчковлик билан ўрганилди.

Қабулда 44 нафар фуқаро иштирок этиб, 48 та масала бўйича сектор раҳбарига юзландилар. Эътиборлиси, ҳар бир мурожаат тегишли бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилиб, 22 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Қолган мурожаатларнинг ижроси муддат талаб қилганлиги сабабли  соҳавий ҳизматларга юклатилиб, назоратга олинди.

Мурожаати жойида хал бўлган юртдошларимиз эса вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарларига самимий миннатдорчилик билдирдилар.

– “Пошшопирим” маҳалласидан мурожаат билан келдим, – дейди меҳнат фахрийси Баҳодир Султонов. – Маҳалламиздаги ички йўллар таъмирлашга муҳтож эди. Сектор раҳбари мурожаатимни ижобий ҳал қилиб берди. Эртадан йўлсозлар маҳалламизда иш бошлаб, мустақиллик байрамигача таъмирлаш ишларини тугатадиган бўлишди.

Шунингдек, қабул давомида бир гуруҳ ўғил-қизларга биринчи марта фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди. Уларга бадиий китоблар ҳам совға қилинди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

Ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.