Фарғона вилояти ИИБ масъуллари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда хотин-қизлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ва турли тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Бу ҳақида вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Жумладан, Бағдод туманининг чекка ҳудудида жойлашган “Қароқчитол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 50-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида ўтказилган тарғибот тадбири ҳам айнан шу мақсадга қаратилди.
Мазкур муассаса Фарғона вилояти ИИБ оталиғига олинган бўлиб, мактаб ўқувчиларнинг маънан етук, жисмонан соғлом, Ватанга садоқатли фарзанд бўлиб вояга етиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ ходимлари “Қадрдон мактабга совға қиламан” шиори остида ўқувчиларга мактаб сумкалари, ўқув қуроллари ҳам тақдим қилишди.
Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ҳудудларда ижтимоий-криминоген вазиятни яхшилаш, хотин-қизлар ҳамда ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш билан бир қаторда, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
