ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Тўртинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази ва унинг тасарруфида хизмат қилаётган шахсий таркиб ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди. 

Мусобақада иштирокчилар бор маҳорат ва тажрибаларини ишга солиб, ғолиблик учун астойдил курашдилар. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида эса, 1-ўринни Минтақавий мувофиқлаштириш маркази психологик таъминлаш гуруҳи психологи, лейтенант Жавоҳир Саматов, 2-ўринни 2-сонли жазони ижро этиш колонияси тарбиявий ишлар бўлими катта инспектор-ижтимоий ходими, капитан Дилшод Омонов, 3-ўринни 5-сонли тергов ҳибсхонаси тарбиявий ишлар гуруҳи катта психологи, капитан Камолиддин Амирқулов қўлга киритди. 

Ғолиблар диплом, фахрли ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.

Шерзод Эшмуродов,

капитан.

Қашқадарё вилояти.