Гулистон шаҳар ИИБ ЖХХ Терроризм ва одам савдосига қарши курашиш гуруҳи тезкор вакили, капитан Ислом Ҳазратқуловнинг жиноят қидирув фаолияти орқали яна бир одам савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди.
Жорий йилнинг 17-май куни ўтказилган тезкор тадбирда Гулистон шаҳар «Обод юрт» маҳалласида яшовчи 21 ёшли қиз Н. Н.ни фоҳишалик учун ёллашаётгани юзасидан тезкор маълумот олинади.
Ўзини «Чарос» деб таништирган аёл Дубай шаҳрида яқин танишлари борлиги, ишга борса, мўмай пул топишини айтиб қизни авраган. Унга авиачипта олиб, автомашинада Тошкент халқаро аэропортига олиб бораётганида Сирдарё йўл-патрул масканида қўлга олинган. Одам савдосига қўл урган ушбу аёл ҳеч қандай «Чарос» эмас, Гулистон шаҳрида яшовчи 1993 йилда туғилган Ш.М. экани маълум бўлган.
Ўз мухбиримиз.
Сирдарё вилояти.
